Тошкент, Пискент ва Ўрта Чирчиқ туманларида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бу ҳақда тегишли қарорларни имзолади. Жумладан, Тошкент туманида бўш турган ва тегишли ҳужжатсиз фойдаланилаётган 74,73 гектар, Пискент туманидаги 111,70 гектар ҳамда Ўрта Чирчиқ туманида захирага қайтариладиган 93,74 гектар фермер ва қишлоқ хўжалиги ерлари мавжудлиги белгиланди.
Қайд этилишича, мазкур ер майдонларидан келгусида самарали фойдаланиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)