• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норозилик билдирмоқда

    “Ўзавтосаноат” АЖ ва BYD Europe B.V. ҳамкорлигида тузилган BYD Uzbekistan Factory компанияси Ўзбекистон ҳукуматидан электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклашни сўради.

    Фото: “Дарё”

    18 март куни имзоланган президент қарорида 2024 йил 1 июлгача масъул вазирлик ва идораларга компания талабини бажариш юзасидан таклифлар бериш топширилган. Бу орқали автомобилларни хусусий тадбиркорлар ва бошқа норасмий дилерлар импорт қилишига чеклов ўрнатилиши мумкин.

    Ижтимоий тармоқлар фаоллари импортни чеклаш рақобат йўқолишига олиб келишидан хавотир билдирмоқда.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров Telegram каналида икки йил аввалги хавотирлари реаллашгани ҳақида ёзди.

    Отабек Бакиров
    Фото: Марказий банк

    Ёрлиғи BYD’ми ё GM — фарқи йўқ, “Ўзавтосаноат” рақобатни мутлақо истамайди. Ўзбек монополистлари, олигархлари ва чиновникларини нима бирлаштириб туради, биласизларми? Уларнинг ҳаммаси рақобатдан ҳаддан ташқари қўрқишади. Чунки рақобат уларнинг аслида ким эканини очиқ-ойдин кўрсатиб қўяди. “Ўзавтосаноат”, албатта, бу рўйхатда истисно эмас. “Ўзавтосаноат” BYD билан электромобиль ишлаб чиқариш ҳамкорлиги бошлангандаёқ бу хавотирларни билдирган эдик. Шу маънода “маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклаш” кўринишидаги жимжимадор формулировканинг ўзбекчаси бу BYD автомобилларининг импортини фақат “Ўзавтосаноат” ва унинг шўбалари ёки келишиб олинган олигархлар амалга оширади, дегани.

    “Ўзавтосаноат” назаридаги “тартибли импорт” бу Хитойда 10 минг доллар бўлган электромобиллар импортини тўхтатиш, 15 минг долларлик электромобилни эса 30 минг доллардан бир қўлли қилиб сотиш, дегани. Яъни ўзбекистонликларни аёвсиз талаш, тинимсиз талаш, танловсиз талаш дегани. Қолгани — ЖСТ, истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш деган важлар, узрку-я, 30 йиллик қуриган шимилдириқ”, — деб ёзган иқтисодчи.

    Яна бир иқтисодчи Миркомил Холбоев Ўзбекистондаги маҳаллийлаштиришни саратон касаллигига қиёслаган.

    Миркомил Холбоев
    Фото: Google
    Янги заводнинг пайдо бўлиши UzAutoMotors’нинг сотув ҳажмига салбий таъсир қилади. Бу эса, ўзи шундоқ ҳам таннархи қиммат бўлган автомобиллар нархининг янада ошишига олиб келади (ўзгармас харажатларнинг битта автомобилга тушадиган миқдори ортиши эвазига). Яъни янги заводнинг кириб келиши ҳозирги шароитда ички бозорда нархлар тушишига эмас, балки ошишига олиб келади. Табиийки, бу моделлар ўзимизда ишлаб чиқариладиган энг қиммат моделларга рақобатчи бўлади. Қиммат моделларга талабнинг камайиши натижасида бу моделларнинг таннархи ошади. Завод эса, бу моделларнинг бозордаги рақобатбардошлигини сақлаб қолиш учун арзон (нисбатан ноэластик) моделлар нархини оширади. Ҳозирги вазиятда автомобиль ишлаб чиқаришда ички бозорга янги ишлаб чиқарувчилар қанча кўп кириб келмасин, бу ички бозордаги вазиятни ижобий томонга ўзгартирмайди (нархга салбий таъсир қилиш эҳтимоли катта). Бундан ташқари, янги кириб келаётган ишлаб чиқарувчилар импорт божлари пасайтирилишини ортга суриш эҳтимоли юқори. Чунки янги ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришни айнан мамлакатимизда ташкил қилаётганликлари учун ҳукуматдан турли имтиёзлар сўрашининг эҳтимоли юқори (божларни юқори ушлаб туриш каби), —деб ёзган Миркомил Холбоев.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев фикрича, “энди BYD ҳам Ўзбекистонда монополия ўрнатмоқчи”.

    Расул Кушербаев
    Фото: “Дарё”
    Бундан икки йил аввал “Ўзавтосаноат” ва BYD биргаликда Ўзбекистонда электромобиль ва электробуслар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзолаганди. Шу, бизда нима қилишса ҳам охири бориб монополияга айланиб қолаверади-я. UzAutoMotors’нинг халқ устидан кулишига энди BYD ҳам қўшилишини одамларимиз қандай қабул қилишаркин? Демак, олдинда бизни танловсиз ҳолда сифатсиз, баъзи деталлари йўқ электромобилларга олдиндан пул тўлаб, ярим йиллаб кутиш каби кулгили шартлар кутиб турибди, — деб ёзган Кушербаев.

    Шунингдек, журналист Муҳрим Аъзамхўжаев: “Кутилганидек. Ўзбекистонда давлатнинг инсофсиз автомонополияси яқин орада тугамайди”, дея фикр билдирди.

    Аввалроқ “Ўзавтосаноат” Жиззах шаҳрида Хитойнинг BYD компанияси электромобиль ва гибрид автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётгани хабар қилинганди. Лойиҳа қиймати 122,6 миллион долларлик бўлиб, шундан 4 миллион доллари “Ўзавтосаноат”нинг ўз маблағлари, 17,6 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан қопланиши белгиланган. Лойиҳа доирасида 2023—2024 йилларда 50 минг дона BYD ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

    19.03.2024, 17:17   Изоҳ (0)   47679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой автомобиллари UzAuto монополиясига барҳам берадими?

    02.03.2023, 17:36

    Ўзбекистон Хитой компаниялари билан электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    19.05.2023, 12:05

    UzAuto Motorс Cobalt моделини янгилайди. Бунинг учун қанча маблағ сарфланади?

    04.03.2024, 12:10

    Президент поездлар тармоғини кенгайтириб, аҳолини кўп туманларга олиб бориш бўйича топшириқ берди

    19.03.2024, 16:43

    Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига ёзган мактуби топширилди

    19.03.2024, 16:34

    Ўзбекистонда бир йилда аҳолига қанча кўмир етказиб берилгани айтилди 

    19.03.2024, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.