Эрон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Носир Каноний Исроил режимининг Ғазо шаҳридаги Ал-Шифо касалхонасига уюштирган ваҳшиёна ҳужумини кескин қоралади. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.
“Афсуски, сионистик режим барча халқаро қонун ва қоидаларни бузган ҳолда шифохонага ҳужум уюштириб, тиббиёт ходимлари, беморлар ва ярадорларни қирғин қилиши, ярадор қилиши ёки асирга олишига дунё биринчи марта гувоҳ бўлаётгани йўқ”, — деган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
Носир Канонийга кўра, халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида ҳимоя қилиниши керак бўлган тиббиёт муассасаларига ҳужум қилиш халқаро инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик тамойилларининг қўпол равишда бузишдир. Буни содир этганлар жазосиз қолиши керак эмас.
Аввалроқ Исроил ишғол кучлари Ал-Шифо касалхонасига танклар ва артиллерия билан бостириб кириб, тиббиёт мажмуасида бошпана топган бир қанча фаластинликларни ўлдиргани ва яралагани маълум қилинган эди. Араб нашрлари касалхона тўлиқ ўраб олингани ҳақида хабарлар тарқатган.
Хабарларга кўра, Ал-Шифо касалхонасида айни дамда 30 минг киши қамалиб қолган. Ҳудудда гуманитар ёрдам пакетлари аллақачон тугаб бўлган.
Изоҳ (0)