Россиядаги президентлик сайловининг охирги кунида (17 март) президентлик сайлови ва намойишлар чоғида 70 дан ортиқ одам ҳибсга олинди. Бу ҳақда “ОВД-Инфо” хабар берди.
Москва вақти билан 17 та шаҳарда 75 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Полиция бўлимида қўлга олинганлар сони кўпроқ бўлиши мумкин. Энг кўп ҳибсга олиш ҳолатлари Қозон (28 киши) ва Москвада (19 киши) кузатилган.
Россияда президентлик сайловларида овоз беришнинг сўнгги кунида мухолифат “Путинга қарши” акциясини таклиф қилди. Бу 17 март куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да сайлов участкаларига бориб, амалдаги президентга қарши овоз бериш ёки сайловни бюллетенларини бузишдан иборат.
Мавзуга доир: Россияда президентлик сайлови бошланди. Путинга 3 киши рақиблик қилмоқда
Овоз беришнинг сўнгги куни бутун дунё бўйлаб мухолифатнинг “Путинга қарши” акциялари бўлиб ўтмоқда ва Россиядаги сайловчилар ўзларининг вафот этган қариндошларини овоз берувчилар рўйхатидан топмоқда.
Мухолифат аъзолари бутун дунё бўйлаб тўпланиб, бир вақтнинг ўзида Путинга қарши овоз беришмоқда. Москва прокуратураси бундай ҳаракатлар учун 5 йиллик қамоқ жазоси билан таҳдид қилган.
Изоҳ (0)