Ғарб давлатлари Россияда бўлиб ўтиши режалаштирилган президентлик сайловларига халақит бериш учун йил давомида ўзидаги барча восита ва имкониятлардан фойдаланган. Бу ҳақда Россия федерацияси ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова “ТАСС” нашрига маълум қилди.
Захаровага кўра, Ғарб йил давомида дезинформацион кампаниялар ва киберҳужумлар ташкил этишга уринган. Давлат ташкилотларининг расмий сайтлари ва ижтимоий тармоқларига мунтазам равишда хакерлик ҳужумлари уюштирилган.
“Рақибларимиз бир ҳафта ёки бир ой олдин эмас, балки бир йилча олдин ҳаракат бошлашган. Ўтган йил давомида улар президентлик сайловларини бузиш ёки унинг ўтказилишига йўл қўймаслик учун қўлларидаги ҳамма воситалардан фойдаланди”, — деган Россия расмийси.
Россия расмийсига кўра, хориждан уюштирилган хуружлар сайлов жараёнларига ҳам, давлат ташкилотлари фаолиятига ҳам таъсир этмаган. Аксинча, бу воқеалар давлат институтлари атрофида халқнинг уюшувига олиб келган.
“Мамлакат мустаҳкамланди ва бугун у яхлит бир бутун. Қолаверса, бу яққол кўриниб турган таҳдид бирдамлик ва якдилликка эришишимизда, айниқса олдимизда турган вазифаларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлди”, — деган Захарова.
Изоҳ (0)