Хоразмда 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/03/15/2024-03-15 22.17.19-5HgK6VzJ.jpg)
Маълум қилинишича, Хоразм вилояти Урганч туманидаги “М.М.С” МЧЖ раҳбари Н.Р. жамиятга қарашли сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехида тижорат мақсадларида икки дона буғ қозонларини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1 млрд 983 млн сўмлик 1 млн 322 минг метр куб газни яширин равишда ўғирлагани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан “М.М.С” МЧЖ раҳбари Н.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)