Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда “Р.Т.” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси бош энергетиги А.Қ. ва бошқалар пахта тозалаш корхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)