Андижон вилояти Марҳамат туманида бедарак йўқолган қизнинг акаси унга видеомурожаат йўллади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Марҳамат тумани, “Увайсий” МФЙ, Бешмирза кўчаси 18-уйда яшовчи, 1998 йилда туғилган Алимова Дилнавоз Сотволди қизи 2024 йилнинг 18 январь куни соат 11:00 лар атрофида яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолгани учун қидирилмоқда.
Ушбу бедарак йўқолган шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан 102 ишонч рақамига ёки Марҳамат тумани ИИБнинг 74.391-20-02, 97-338-32-32, 98-271-73-73 97-442-03-01 телефон рақамларига хабар бериш сўралган.
“18 январь куни синглим Дилнавоз дўконга чиқиб келаман, деб қайтиб келмади. Синглим, уйга қайт, бизни ранжитма”, — дейди қизнинг акаси ўз мурожаатида.
Изоҳ (0)