Тошкент вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахслар моддий қўллаб-қувватланади. Бу ҳақдаги тегишли қарор вилоят ҳокими томонидан имзоланган.
Маълум қилинишича, жами 56 нафар фуқарога “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 480 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилади.
Бунда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 34 нафар фуқарога 311 млн сўм ажратилади. Шунингдек, шаҳар ва туманлардан 22 нафар фуқарога 169 млн сўм маблағ ажратилади.
Қарорга кўра, 28 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратилиши рад этилган.
Изоҳ (0)