Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин танк экипажлари мусобақаларига ташриф буюриб, янги турдаги жанговар транспорт воситасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Шимолий Корея етакчисига мудофаа вазири Кан Сун Нам ва Корея халқ армияси бош штаби бошлиғи Ли Ён Гил ҳамроҳлик қилган. Ким Чен Ин янги танкнинг жанговар самарадорлигидан “қониқиш билдирган” ва уни “дунёнинг энг кучли танки” деб атаган.
У жанговар транспорт воситасининг “зарба кучи ва манёвр қобилиятини” юқори баҳолаб, бундай танк фахрланишга арзишини айтган.
Ким Чен Ин 7 март куни Корея халқ армиясининг асосий базасига ташриф буюриб, ҳарбий машғулотларни кузатган эди. У кўрганларидан мамнун бўлиб, “ҳозирги вазият талабларига мувофиқ урушга тайёргарликни тезлаштиришга” чақирган.
Изоҳ (0)