Европа Иттифоқи элчилари Украинага ҳарбий ёрдам сифатида Украинага 5 миллиард евро ажратишга келишиб олдилар.
“Биз буни уддаладик”, деб ёзди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррелл Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
“Жамғарма Украинага ҳарбий ёрдамимизни яна 5 миллиард еврога ошириш имконини беради. Мақсад аниқ: биз Украинани ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан қўллаб-қувватлаймиз”, деб ёзади Жосеп Боррел.
Аввалроқ Пентагон Украинага 300 миллион долларлик ёрдам пакети нималардан иборат эканини очиқлаганди.
“Ушбу пакет ёрдамнинг 55-транши бўлиб, 300 миллион долларгача баҳоланмоқда. У Украинанинг ҳаво мудофааси, артиллерия ва танкка қарши қуролларга бўлган эҳтиёжларини ўз ичига олади”, — дейилади Пентагон сайтида.
Изоҳ (0)