Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. “Х.Ф.” МЧЖ дорихонаси бошқарувчиси Х.И. 100 дона капсуладаги “Габапентин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 600 минг сўмга сотгани аниқланган. Ушбу дорихонада ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 50 дона “Габапентин” ҳамда таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 790 дона дори воситаси ашёвий далиллар сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хулосасига кўра, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)