Папуа-Янги Гвинея қирғоқларида 6,0 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.
Унга кўра, зилзила эпитцентри 18,8 минг киши истиқомат қилувчи Кимбе шаҳридан (Янги Британия ороли) 70 км жануби-шарқда жойлашган. Зилзила манбаи 10 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
Аввалроқ 7 март куни маҳаллий вақт билан соат 00:33 да Ўзбекистон ҳудудида иккита зилзила содир бўлгани хабар берилганди. Зилзила эпицентри Қашқадарё вилояти Миришкор туманида жойлашган.
Изоҳ (0)