Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев март ойида навбатдаги жангини ўтказади.
Эргашев 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этилаётган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги оқшомда жанг қилади. Унга панамалик чарм қўлқоп устаси Хуан Хуэртас рақиблик қилади.
Маълумот учун, Хуан Хуэртас фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 13 тасида рақибларини муддатидан олдин таслим этган.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев ўтган йилнинг 26 ноябрь куни АҚШда IBF чемпиони Сабриэль Матиасга қарши жанг қилиб, имкониятни бой бериб қўйган эди. Бу унинг фаолиятидаги ягона мағлубият бўлиб турибди.
Изоҳ (0)