Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири якунига етмоқда.
Ўзбекистонлик боксчилар турнирнинг ҳал қилувчи баҳсларини ғалаба билан бошлади.
Жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев (-63.5 кг) Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензияси учун кечган жангда сербиялик Алексей Сендрикни мағлубиятга учратиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланди.
Бу ҳақида Ўзбекистон миллий Олимпия Қўмитаси маълум қилди.
Шунингдек, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Лазизбек Мулложоновлар ҳам бугун ўз жангларини ўтказади.
Изоҳ (0)