Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтмоқда.
Лазизбек Муллажонов (-92 кг) ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг лицензион мусобақадаги муваффақиятли юришларини давом эттирди.
Лазизбек Париж—2024 йўлланмаси учун жангда грузиялик Георги Кушиташвилини мағлуб этишга муваффақ бўлди ва Олимпия ўйинлари иштирокчилари қаторидан жой олди.
Аввалроқ, Русланбек Абдуллаев ҳам Париж олимпиадасига йўлланмани қўлга киритганди.
Изоҳ (0)