Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтди.
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида иорданиялик Зияд Ишаишни мағлуб этиб, Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлди.
Шунингдек, Ханчжоу—2022 Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби Тўрабек Ҳабибуллаев (-80 кг) колумбиялик Хуан Ортисдан устун келиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчилари қаторидан жой олди.
Аввалроқ, Русланбек Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов ҳамда Сабина Бобоқуловалар лицензион турнирда Париж—2024 йўлланмасига эга чиққанди.
Изоҳ (0)