Туркияда қўлга олинган қидирувдаги ўзбекистонлик мамлакатга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
1989 йилда туғилган Х.Х. фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган. Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у қўлга олинган.
12 март куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралди.
21 февраль куни шундай жиноятни содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувда бўлган эркак мамлакатга депортация қилинганди.
Изоҳ (0)