UzAutoMotors машиналар нархларини ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, компания хабаридаги асосий мақсад мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни назарда тутувчи дилерлар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимига ўтганлигини эълон қилиш эди.
“Ҳозирда контрактация жараёнлари олиб борилмаётганини инобатга олган ҳолда, Chevrolet.uz сайтида кўрсатилган нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган.
Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган”, — дейилади хабарда.
Бугун ижтимоий тармоқларда UzAuto Motorс Cobalt, Damas ва Labo нархларини оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания мазкур хабарлар юзасидан тушунтириш берди. Унда контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларининг нархи 3,5-6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилиши айтилган.
Изоҳ (0)