Февраль ойида Америка Қўшма Штатларда истеъмол нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоизга ўсди. Бу ҳақда АҚШ Меҳнат вазирлиги маълум қилди.
Жорий йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 3,1 фоизни, 2023 йил декабрда 3,4 фоизни, ноябрда 3,1 фоизни, октябрда 3,2 фоизни, сентябрь ва августда 3,7 фоизни, июлда 3,2 фоизни, июнда 3 фоизни ташкил этди. Ойлик ҳисобда истеъмол нархлари февраль ойида 0,4 фоизга ошди.
Бир йилдан кўпроқ вақт давомида (2022 йил июнь ойида инфляция 9,1 фоизни ташкил этди) Қўшма Штатларда нархлар сўнгги тўрт ўн йилликдаги энг юқори даражага кўтарилганидан сўнг барча турдаги товарлар ва хизматлар учун инфляция сезиларли даражада пасайди.
Қўшма Штатлардаги инфляция мамлакатнинг марказий банки бўлиб хизмат қилувчи Федерал захира тизимининг 2 фоизлик кўрсаткичидан ошиб кетди. Тhе Washington Post таъкидлаганидек, 2023 йилда инфляция “ҳамма кутганидан ҳам тезроқ пасайди”.
Изоҳ (0)