Фарғона шаҳридаги икки қаватли уйда газ портлаши оқибатида уч нафар ҳиндистонлик фуқаро жароҳатланди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, воқеа 11 март куни Шарқ кўчасида жойлашган уйда юз берган.
Оқибатда ушбу уйда ижарада яшаган уч нафар Ҳиндистон фуқароси турли хил термик куйиш жароҳатларини олган. Фуқароларнинг икки нафари 23, яна бири 21 ёшда бўлиб, улар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабалари бўлган.
Ҳозирда уларга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)