Тошкентнинг Чилонзор туманидаги цехда 14 июнь куни портлаш юз бериб, 6 киши жароҳат олди.
ФВВ берган дастлабки маълумотга кўра, “Астробод” кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра чақнаш оқибатида 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Изоҳ (0)