• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саид Олимхон бойликлари қанча бўлгани ва улар қаерга йўқолгани ҳақида маълумот берилди

    Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхон 1920 йилда тож-у тахтини йўқотгач, хазинадан ўзи билан 10 тонна олтинни олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда тарихчи Ихтиёр Эсонов “Муштум” журналида чоп этилган мақоласида маълумот берди.

     

    Тарихчининг ёзишича, Бухоро амирининг бойликлари миқдори ва улар қаерга йўқолгани ҳақида турли афсоналар бор. Бироқ ўша даврда қизил болшевиклар тузган ҳужжатлардан амир бойликлари қанча бўлганини тахмин қилиш мумкин.

    “Совет ва ўзбек тарихчиларининг тахминларига кўра, Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхон 1920 йилда тож-у тахтини йўқотгач, ўзи билан Бухоро хазинасидан 10 тонна олтинни олиб чиқиб кета олган. Бу бойликларни амир Ҳисор тоғларига яширган, деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Бундан ташқари, амир анча-мунча пулларни чет эл банкларига ўтказганиям аниқ. Қолган бойликлари Фрунзе бошчилигидаги болшевиклар томонидан талон-тарож қилинган ва катта қисми вагонларга ортилиб, Москвага жўнатилган”, — деб ёзган мутахассис.

    Ихтиёр Эсонов болшевикларнинг тарихий ҳужжатларига ишониладиган бўлса, бу бойликлар рўйхати 48 варақли актда ёзилганини маълум қилган.

    Бойликлар ичида қуйидагилар бўлган:

    • амирнинг турли хил қимматбаҳо орденлари;
    • йирик олмослар – 53 дона;
    • жуда йирик олмослар – 39 дона (ҳар бири 138 каратлик);
    • ўртача бриллиантлар – 400 та
    • кичик бриллиантлар – 500 та;
    • жуда кичик бриллиантлар жами – 1041 карат;
    • соф олтиндан қилинган 1 та қалпоқ олмос ва инжулар билан безатилган;
    • соф олтиндан – 4 та тож;
    • соф олтиндан – 3 та сирға;
    • соф олтиндан – 26 та узук;
    • олтиндан ишланган – 26 та аёллар соати;
    • соф олтиндан – 11 та балдоқ;
    • соф олтиндан қилинган – 53 та порцигар;
    • олтин лом – 4 пуд (1 пуд 16 кг);
    • қуйма ёмби олтинлар 262 та, жами –12 пуд;
    • рус тилла тангалари жами – 15 пуд;
    • кумуш тангалар жами – 632 сандиқ ва 2364 қоп умумий оғирлиги — 102,7 тонна;
    • қоғоз пуллар 26 сандиқда, империя пуллари жами — 2 010 111,00 рубль, Керенский пуллари – 923 450,00 рубль, Бухоро пули – 4 579 980 тилло;
    • мануфактура (кийим-кечак, пойабзал матолар) жами – 180 сандиқ;
    • мис тангалар ва идиш-товоқ 8 сандиқ, жами — 33 пуд. 

    Бундан ташқари, турли хил ўлчамлардаги инжу, қаҳрабо, лаъл, зумрад каби тақинчоқлар, узук, сирға ва балдоқлар каби ва яна бошқа бир қанча қимматбаҳо бойликлар бўлган.

    “Актни Бухоро Халқ Совет Республикаси вакиллари Хайрулла Мухиддинов ва Холхўжа Сулаймонхўжаевлар тузган экан. Акт рақами № 743. Бухоро амирлигининг, яъни Манғитлар сулоласининг умумий бойлигини ўша пайтдаги йирик заргар мутахассислардан бири, Данилсон, тахминан, 103 миллион долларга баҳолаган экан. Ҳозирги пулга чаққанда чамаси 1,4 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади”, — дея мақоласида ёзган тарихчи Ихтиёр Эсонов.

    Маълумот учун, Саид Мир Муҳаммад Олимхон 1880 йилнинг 3 январь куни Бухорода туғилган. У Бухоро амирлигини 1910–1920 йилларда бошқарган сўнгги ўзбек манғит ҳукмдори ҳисобланади. Амир Олимхон 1920 йилда қизил армия Бухорони эгаллаб олганда амирликнинг шарқига, кейинроқ эса Афғонистонга қочиб кетади ва умрининг охиригача (1944 йилнинг 5 май) Қобулда яшайди. Ҳозирда унинг кўп сонли авлодлари АҚШ, Туркия, Германия, Афғонистон ва бошқа давлатларда истиқомат қилиши айтилади.

    11.03.2024, 15:31   Изоҳ (0)   114786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карманада Амир Олимхон отасининг қабри нима учун икки марта очилиб, қабртоши янгилангани маълум бўлди

    05.10.2019, 13:05

    Амир Олимхон саройида раққосалик қилган, 11 ёшида мажбуран турмушга узатилган актриса — Марям Ёқубова ҳақида

    02.01.2022, 10:49

    Кунига уч марта овқатланиш: Санэпидқўмита рамазонда тўғри овқатланиш қоидаларини эълон қилди

    11.03.2024, 14:56

    Ўзбекистонда электр таъминотидаги чекловлар олиб ташланди

    11.03.2024, 13:28

    Ёмғир қорга айланиши мумкин: Ўзбекистонга совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

    11.03.2024, 12:32

    “Санкциялар остидаги шахсларга ҳеч қачон тегишли бўлмаган”. Gazli Gas Storage ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берилди

    11.03.2024, 12:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида пора олган МИБ ходими 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 11 август, 12:37

    Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи хлор газидан заҳарланди (видео)

    Дунё | 11 август, 12:28

    Чарльз Оливейра: “Ярадор шер — барибир шерлигича қолади”

    Спорт | 11 август, 12:23

    Гарвард олимлари Альцгеймер касаллигига даво топди ва хотирани тиклаш усулини аниқлади

    Илм-фан | 11 август, 12:14

    Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 600 млн куб метр сув етказади

    Ўзбекистон | 11 август, 11:57

    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль

    Реклама | 11 август, 10:30

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 34 даражагача тушади 

    Ўзбекистон | 11 август, 11:27

    Трампнинг Вьетнамдаги гольф клуби: Фермерларга ер эвазига гуруч ва доллар таклиф қилинди

    Дунё | 11 август, 11:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.