MLS чемпионатидан ўрин олган “Интер Майами” ва “Монреаль Импект” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 11 март тонгида бўлиб ўтди.
Унда Месси жамоадошлари 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувнинг 13-дақиқасида меҳмонлар вакили Алварез Амадор ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида Кампана ҳисобни тенглаштирди. Коккаро ва Сунусининг голлари ҳисобни 1:3 шаклига келтирди.
Альба 80-дақиқада ҳисобни 2:3 кўринишига олиб келди. Ушбу ҳисоб ўйин сўнггигача сақланиб қолди.
Ушбу ўйинда Суарес ва Бускетс иккинчи бўлимда майдонга тушди, Месси эса қайдномага киритилмади.
Изоҳ (0)