Бугун, 3 март тонгида MLS чемпионатида учинчи тур баҳси бўлиб ўтди. Унда “Интер Майами” жамоаси “Орландо Сити” жамоасини қабул қилди.

Ушбу учрашувда “Барселона”нинг собиқ аъзолари Месси ва Суарес алоҳида ажралиб туришди. Учрашувнинг дастлабки икки голига Суарес муаллифлик қилди. 29-дақиқада Тейлор ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Иккинчи таймнинг 57-дақиқасида ўз номини таблога ёздириб қўйган Месси 5 дақиқа ўтиб, яна рақиб дарвозасини ишғол қилди.
“Орландо Сити” жамоаси мезбонлар дарвозасига йўл топа олишмади.
Ушбу ғалабадан сўнг “Интер Майами” жамоаси ўз ҳисобидаги очколар сонини 7 тага етказиб олди ва турнир жадвали пешқадами бўлиб турибди.
Изоҳ (0)