“ЦСКА” ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга “MLS” чемпионати қатнашчиси “Сент Луиз сити” қизиқиш билдирган. Аммо ўзбекистонлик ёш футбол юлдузи бу таклифга рад жавобини берган.
Аббосбек фақат Европа клубларидан тушадиган таклифни кўриб чиқиши мумкинлигини айтиб ўтган.
20 ёшли “ЦСКА” футболчиси рус клубига ўтганидан буён барча мусобақалар доирасида 7 гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлишга улгурган.
Изоҳ (0)