“Бавария” ва Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Барселона” президенти Жоан Лапорта билан учрашиб, унинг клубга тайинланиши бўйича дастлабки музокараларни ўтказди, деб хабар беради Footmercato.
Хабарда айтилишича, музокаралар самарали ўтган. Флик учрашувга ўз агенти билан ташриф буюрган. Ҳозирча улар ўртасида келишув имзоланмаган, чунки “Барса” бўлажак мураббийнинг ким бўлиши ҳақида бир тўхтамга келгани йўқ.
Шунингдек, “Барселона” раҳбариятига ҳозирда “Ювентус”ни бошқараётган Массимилиано Аллегрининг номзоди таклиф қилингани хабар қилинган. Аммо бу устувор вариант эмас. Клуб унинг қобилиятига шубҳа билан қарамоқда.
59 ёшли Флик ўтган йилнинг сентябрида Германия терма жамоасидан кетганидан бери ишсиз. Ўша пайтда терма жамоа унинг бошчилигидаги охирги бешта ўртоқлик учрашувида тўртта мағлубият аламини тотиб кўрган ва бир марта дуранг ўйнаган эди.
Изоҳ (0)