Комилжон Муллажонов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Туманга 2023 йилнинг ноябридан раҳбарлик қилиб келган аввалги ҳоким Анвар Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Комилжон Муллажонов 1990 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2012 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган. У фаолияти давомида “Ўзсаноатқурилишбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки бош мутахассиси, бўлими бошлиғи, банкнинг Сирдарё минтақавий филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг январида 16 та туманда 2023 йил давомида бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, туман ҳокимлари буни режа ҳам қилмаганини танқид қилганди. Ўшанда бош вазирга бир қатор туман ҳокимлари, шу жумладан Сайхунобод тумани ҳокимининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширганди.
Изоҳ (0)