Танзаниянинг Пемба оролида денгиз тошбақаси гўштини истеъмол қилган тўққиз киши вафот этди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Вафот этганларнинг саккиз нафари бола, яна 78 киши касалхонага ётқизилган. Доктор Ҳожи Бакарининг сўзларига кўра, вафот этган катта ёшли аёл ўлган болалардан бирининг онаси бўлган. Ўлим 8 март куни қайд этилган, улар тошбақа гўштини 5 март куни истеъмол қилган.
Бакари лаборатория текширувлари натижаларига асосланиб, барча қурбонлар денгиз тошбақаси гўштини истеъмол қилганини таъкидлади. Аҳолига қўшимча тушунтириш ишларини олиб бориш учун “оқибатларини бартараф этиш” гуруҳи жалб этилган.
Изоҳ (0)