Танзанияда одамлар орасида кўзга таъсир қилувчи номаълум вирус тарқалмоқда. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Занзибар архипелаги соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан Ҳамис Ҳафид Танзанияда номаълум вирус аниқланганини тасдиқлади. Касалликка чалинганлар сони салкам 5 минг кишига яқинлашган.
“Касалликка чалинган одамлар сони 4579 нафарга етди. Вирусга оммавий чалиниш 2 ҳафта олдин бошланган”, — дейди вазир.
Таъкидланишича, касаллик кўзнинг яллиғланишига олиб келади, бу эса қизариш билан кечади. Танзания тиббиёт идоралари эпидемия қўзғатувчисини аниқлаш устида ишламоқда.
Изоҳ (0)