Осиф Али Зардорий 9 март куни Покистоннинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси хабар қилди.
Покистон Халқ партияси ҳамраиси бўлган 68 ёшли Зардорий мамлакатдаги ҳукмрон коалициядан ягона номзод бўлиб, сайловда 411 та овоз тўплади. Унинг рақиби Маҳмуд Хон Очоқзой 181 та овоз олди.
Осиф Али Зардорий иккинчи марта Покистон президентлигига сайланди. У 2008 йилдан 2013 йилгача ҳам мамлакатга президентлик қилган.
Reuters'нинг хабар қилишича, 10 март куни, унинг қасамёд қилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)