Тошкент вилоятидаги “Ғишткўприк” божхона пости янада кенгайтирилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент тумани “Ғишткўприк” агрофирмаси массивидаги 197қ, 198қ, 200қ-контурларда жойлашган 1,81 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган давлат захирасидаги ер майдони “Ғишткўприк” чегара постини кенгайтириш ва лойиҳа ҳужжатлари асосида қўшимча бино-иншоотлар қуриш учун ажратилди. Бу бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.
Шунингдек қарорда, мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишларини амалга ошириш белгиланди.
Изоҳ (0)