Ўзбекистонда уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосан 2023 йилда 100 та уй хўжалигига ўртача 57 та енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2010 йилда — 21 та, 2015 йилда — 42 тани ташкил этган. 2020 йилда эса 49 та енгил автомобиль тўғри келган.
Шунингдек, уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан 2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 176 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2010 йилда — 132 та, 2015 йилда — 152 та, 2020 йилда эса 162 тани ташкил этган.
2023 йил март ойида ПМТИ экспертлари Ўзбекистонда инсонларнинг ҳаёти давомида истеъмол харажатлари ва даромадлари, ўзгариш хусусиятлари ҳамда қарз муносабатларига киришиш ҳолатини таҳлил қилганди. Ўзбекистонда аҳоли ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, ёш оилалар бошқа оилаларга нисбатан даромадининг кўп қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган. Бунда, респондентларнинг 18 фоизи маиший техника, 22 фоизи уй-жой, 13 фоизи автомобиль, 10 фоизи ўқиш шартнома тўлови, 11 фоизи эса телефон учун қарз олганлиги маълум бўлган.
Изоҳ (0)