Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги мактабда ўқитувчиси танбеҳ берган 1-синф ўқувчиси ҳушидан кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. 1-синф раҳбари С.С. имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ (0)