Ўзбекистонда жорий йил якунига қадар 100 мингдан зиёд юқори синф ўқитувчиларининг малакаси янги методикалар бўйича оширилиши маълум қилинди.
Келтирилишича, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташаббуси билан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари педагоглари учун методик марафонлар ўтказиш йўлга қўйилди. 4–10 январь кунлари ўтказилган дастлабки марафонда ҳудудлардан жами 15 000 нафарга яқин педагог иштирок этди.
Марафон давомида марказ мутахассислари ва тренер ўқитувчилар томонидан математик, табиий-илмий, ўқиш саводхонлиги каби йўналишлар бўйича 30 тадан ортиқ вебинар ўтиб берилди. Шу жумладан, бу каби марафонлар 26 январь куни қорақалпоғистонлик ўқитувчилар учун қорақалпоқ тилида ҳам ташкил этилди.
Навбатдаги методик марафонлар баҳорги таътил вақтларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, педагогик маҳорат ва таълим технологиялари (Phet, Kahoot, Nearpod) бўйича ўқув-услубий қўлланма тайёрланди.
Изоҳ (0)