Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) ва фуқаро А.Б. “Чимган” ҳамда “Новобод” МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлиларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 529 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)