Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида 29 февраль куни соат 13:20 ларда Damas, BMW ва Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/03/01/дтп1-G3yuMiru.jpg)
ЙТҲ оқибатида Damas ичида бўлган йўловчи Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Кейинроқ аҳволи яхшилиги сабабли уйига жавоб бериб юборилган.
![](/static/2024/03/01/дтп2-4TbxWEHN.jpg)
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)