Тошкент шаҳрида 5,6 тонна бензин ёнилғиси ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда аниқланган. 13 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида Аи-80, Аи-95, Аи-92 маркали бензин ёнилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)