ҲАМАС раҳбарияти вакили Иззат Ал-Ришек Ғазода юк машиналаридан ёрдам йиғаётган тинч аҳолининг ўлдирилиши гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича давом этаётган музокараларнинг муваффақиятсизликка учрашига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
“Музокаралар шаффоф жараён эмас. Бизга таклиф этилаётган музокара йўли душманнинг Ғазо секторида халқимизга қарши содир этаётган жиноятлари учун парда бўлишига йўл қўймаймиз”, — деган ҲАМАС вакили.
Маълумот ўрнида, Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 февраль куни ҳудудга кириб келаётган ёрдам юк машиналари атрофида тўпланган оломон Исроил кучлари томонидан ўққа тутилганини маълум қилган эди. Бу ҳужумда камида 104 киши ҳалок бўлгани ва 760 киши яралангани маълум қилинган.
Изоҳ (0)