Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 29 февралда Фаластин сиёсий кучлари вакиллари билан учрашувда Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги ҳарбий амалиёти зўравонлиги жиҳатдан Ғазо секторидагидан кам эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
“Ғарбий Соҳилдаги ҳарбий амалиёт шиддати ва аҳамияти жиҳатидан Ғазодагидан кам эмас”, — дея баёнот берган Лавров. Россия вакилининг ушбу сўзлари мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотидан ҳам ўрин олган.
Ўз нутқида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ҳукуматини минтақа муаммоларини ҳал этишда монопол мақомга интилаётганликда айблаган. Лавровга кўра, Яқин Шарқ масаласи тўрт асосий ўйинчи: АҚШ, Россия, Европа Иттифоқи ва БМТ шафелигида кўриб чиқилиши керак.
Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари ,шунингдек, Россия ҳукумати Яқин Шарқ масаласига ечим топилиши йўлида Фаластинга имкон берилишини қўллаб-қувватлашини билдирган. Фаластинда фаолият юритувчи гуруҳларнинг бир умумий режа асосида бирлашувига эришиш муҳимлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)