Исроил армиясининг Ғазода олиб бораётган ҳарбий амалиётларида 5000 нафарга яқин америкалик ҳарбий иштирок этмоқда. Бу ҳақда Tasnim News нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, АҚШ аскарлари Исроилнинг Ғазога бостириб кириш жараёнида ҳам бевосита иштирок этган. Ҳозирда минтақадаги америкалик аскарларнинг сони 5000 га яқин.
Tasnim News нашрига кўра, 23 февралдан кейин содир бўлган ҳужумларда АҚШ контингенти фаол ишламоқда. Гуруҳ асосан белгиланган ҳудудларни муҳофаза қилиш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)