TuttoСagliari нашри футболчи Элдор Шомуродов сешанба кунидан бошлаб умумий машғулотларга қайтгани ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи икки ҳафта олдин жароҳатдан тикланиб якка машғулотларга киришгани ҳақида хабар берилган эди.
“Шомуродов якшанба куни “Эмполи” га қарши меҳмонда ўтказиладиган учрашув қайдномасидан ўрин олиш учун машғулотларда фаол қатнашмоқда”, — дейилади манбада.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчимиз жароҳат сабаб Осиё Кубоги мусобақасида иштирок эта олмади.
Изоҳ (0)