Футбол бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси 23 январь, сешанба куни Австралияга қарши майдонга тушади.
Жароҳати сабабли терма жамоага ёрдам бера олмаётган Элдор Шомуродов жамоадошларига омад тилади:
“Assalomу алайкум, терма жамоанинг барча аъзоларига. Йигитлар, 23 январда бўладиган Австралияга қарши ўйинда чин юракдан омад тилайман. Мен қалбан сизлар биланман. Нафақат мен, бутун Ўзбекистон халқи сизлар билан. Юзларинг ёруғ бўлиб, Осиё Кубогидан яхши натижа билан қайтиш насиб қилсин. Омад!”.
Ўзбекистон терма жамоаси ортда қолган 2 турдан сўнг 4 очко билан B гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги тур ўйини 23 январь куни 16:30 да старт олади.
Изоҳ (0)