Килиан Мбаппе қачон “Реал”га ўтмоқчи бўлгани аниқ бўлди.
Француз мавсум охирида эркин агент сифатида мадридликлар сафига бориб қўшилади. Форвард “Реал” билан шартномани имзолаганидан сўнг “ПСЖ” унинг кетаётганини эълон қилиши кутилмоқда.
Январь ойининг бошида Мбаппе келажаги борасидаги саволларга: “Ҳали танлов қилмадим. Лекин президент билан келишувим бор, “ПСЖ” хавотир олмаса ҳам бўлади”, дея жавоб берган.
Бироқ, L’Equipe нашрининг хабарига кўра, Килиан декабрь ойидаёқ “Реал”га ўтиш қарорини қабул қилиб бўлган.
Килиан ОАВ шовқин кўтармаслиги учун буни очиқчасига айтишдан бош тортган.
Унинг агенти вазифасини бажараётган онаси Файза Ламари эса ОАВ босими камайтириш ва ўғлининг Париждаги фаолияти муваффақиятли тугаши учун турли интервьюлар ва қўллаб-қувватловчи материаллар билан чиқишлар қилмоқда.
Мбаппе жорий мавсум Франция чемпионатида 20 та ўйинда 21 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)