АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби 20 февраль куни Оқ уй томонидан Россияга қарши йирик санкциялар пакети жорий қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Санкциялар пакети жума куни тасдиқланиши айтилган. Чекловлар киритиладиган соҳалар рўйхати ошкор қилинмаган.
Шунингдек, санкциялар Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги икки йиллик уруш учун жавобгарликка тортиши айтилган. АҚШ томонидан эълон қилиниши режалаштирилаётган янги “қора рўйхат”га Кремлнинг бир қатор нуфузли вакиллари, шунингдек, йирик савдо-тижорат вакиллари киритилиши белгиланган.
Янги санкциялар ҳақидаги қарор президент Жо Байден 19 февраль куни журналистларга Алексей Навалнийнинг ўлими юзасидан қўшимча чоралар қўллаш имкониятини кўриб чиқаётганини айтганидан сўнг эълон қилинди.
Изоҳ (0)