АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильва билан суҳбатда Вашингтон Украинадаги вазият бўйича дипломатия учун шарт-шароит кўрмаётганини айтди, деб ёзади Reuters.
“Блинкен ва Лула да Сильва Украинадаги можаро ҳақида гаплашганда, АҚШ давлат котиби дипломатия учун шарт-шароит кўрмаётганини очиқ айтди”, — дейилади агентлик баёнотида.
Москва аввалроқ музокараларга тайёр эканлигини бир неча бор билдирган, бироқ Киев қонунчилик даражасида уларга тақиқ жорий қилган.
Аввалроқ Кремль Украинадаги вазиятнинг тинч йўналишга ўтиши учун ҳозирда ҳеч қандай шарт-шароит йўқлигини, Россия учун мутлақ устуворлик махсус операция мақсадларига эришиш эканлигини, ҳозирча бу фақат ҳарбий йўл билан амалга оширилишини таъкидлаган эди.
Россия президенти Владимир Путин Украина музокара жараёнини истаса, ҳеч қандай воситачилар керак эмаслигини, фақат Россия билан музокараларни тақиқловчи фармонни бекор қилиш зарурлигини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга қарши бўлмаган.
Изоҳ (0)