Томас Тухель мавсум охирида “Бавария”ни тарк этиши маълум бўлгач, унинг ўрнига келиши мумкин бўлган мураббийлар ҳақида турли хабарлар пайдо бўлмоқда. Масалан, Мюнхен клуби Зиданни бош мураббийлик учун давогарлардан бири сифатида кўраётгани маълум бўлди.
Спорт1 нинг Зидан атрофидаги кишиларнинг фикрига таяниб хабар беришича, франциялик мутахассис “Бавария”ни бошқариш таклифи бўлса рад этмаслигини айтиб ўтган. Франциялик собиқ футболчининг фикрича, клубнинг “Реал” билан умумий жиҳатлари кўп, хусусан, икки клуб ҳам бой тарих ва қулай шароитларга эга. Зидан мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун “Ювентус” ва Франция терма жамоаси қаторига “Бавария” вариантини ҳам киритган.
Шунингдек, Зиданнинг ҳар бир чизиққа тизимли ёндашиши ва кичик деталларгача эътибор қаратиши немис футболига мос келиши таъкидланган. Аммо агар “Бавария” франциялик мураббийни таклиф қилмоқчи бўлса, раҳбарият унга қарорлар қабул қилиш ваколатини бериши ва мураббийнинг сўровларини бажариши керак.
Изоҳ (0)