Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал жавоб ўйинида “Насаф” 21 февраль, чоршанба куни “Ал-Айн”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлимда эса иккала жамоа ҳам дарвоза томон йўл топа олди. Дастлаб, 51-дақиқада Акмал Мозговой қаршиликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб, Кожо Лаба мувозанатни тиклади.
Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса Раҳими мезбонларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди. Шу тариқа “Насаф” 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилган эди.
ОЧЛ
1/8 финал баҳси
21 февраль, чоршанба
“Ал-Айн” – “Насаф” 2:1
Голлар: 0:1 — 51 Мозговой, 1:1 — 55 Лаба, 2:1 — 90+2 Раҳими.
“Ал-Айн”: 17. Ҳолид Эйса, 3. Куаме Куадио Аутонн, 5. Парк Ёнг Ву, 6. Яҳё Нодир, 7. Омер Акили (8. Муҳаммад Аббас Ал Блуши, 61), 9. Кожо Лаба, 11. Бандар Муҳаммад, 16. Ҳолид Муҳаммад Ал Ҳашми, 20. Матиас Паласиос, 21. Софиан Раҳими, 40. Ҳолид Ал Блуши (13. Аҳмад Барман, 61).
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Муродбек Раҳматов, 7. Акмал Мозговой, 14. Шароф Муҳитдинов, 22. Игор Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 30. Темур Чогадзе (20. Виктор Да Сильва, 83), 70. Жаба Жигаури (45. Зоран Марушич, 63) 88. Марко Станоевич (9. Жавоҳир Сидиқов, 63) 97. Бобир Абдихолиқов (44. Шаҳзод Акрамов, 83).
Огоҳлантириш: Ал Блуши (39), Матиас Паласиос (85), Муҳаммад (90).
Изоҳ (0)