Қозоғистон бўйлаб 23 февраль куни кенг кўламли сейсмик машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.
Маълум қилинишича, машғулотлар давомида зилзиладан огоҳлантириш сиреналари ишга туширилади. Корхона, ташкилотлар, таълим муассасалари ва ҳокимликлар зилзила содир бўлганда ҳаракат қилиш бўйича оммавий ўқув машғулотларида иштирок этади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барчани хотиржамликка чақирмоқда.
Сейсмик машғулотлар пайтида аҳоли хотиржам бўлиши ва эвакуация қилиниши ёки хавфсиз жойда сақланиши керак бўлади. Қутқарувчилар зилзила хавфи юқори бўлган ҳудудда яшовчиларга доимо қўлларида зарур буюмлар, дори-дармонлар ва ҳужжатлар бўлган фавқулодда чамадон бўлишини тавсия қилади. Шарқий Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари аҳолини сейсмик тайёргарликда фаол иштирок этишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)