Тошкентга уч тонна истеъмолга яроқсиз товуқ гўшти олиб кетаётган юк машинаси тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда ЎзА ахборот агентлиги.

Унга кўра, Бухоро—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси “Самарқанд” ЙПХ масканида тўхтатилганда унда истеъмол маҳсулотларини ташиш қоидаларига зид ҳолда ташиб келинаётган 3 тонна товуқ гўшти борлиги маълум бўлди.
Маҳсулот текшириш учун лабораторияга жўнатилганда товуқ гўштларининг истеъмолга яроқсизлиги аниқланган. Мазкур истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти сотиш учун Тошкент шаҳрига олиб борилаётган эди.
Изоҳ (0)